Афғонистон расмийлари Ҳизбут-таҳрир террорчилик ташкилотининг фаолиятларини кескин танқид қилишмоқда
Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳини ҳимоя қилишда Ҳизбут-таҳрир террорчилик ташкилотининг фаолиятлари Афғонистон расмийлари ва диний ҳамда сиёсий шахсларнинг кескин танқидларига учрамоқда.
Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон исломий биродарлик кенгаши раиси кеча ўз чиқишида шундай айтдики, Афғонистоннинг кўплаб вилоятларида фаолият олиб бораётган Ҳизбут-таҳрир террорчилик гуруҳи ИШИД террорчилик гуруҳи ва Жабҳатун Нусра учун террорчи кучларни жалб қилмоқда.
Мавлавий Ҳабибуллоҳ Ҳесомнинг айтишича, ушбу террорчилик ташкилоти юзлаб афғон ёшларини Покистон орқали Суриядаги Жабҳатун Нусрага мадад учун жўнатди.
Унинг қўшимча қилишича, уламолар эътирозларига қарамай ва ҳатто Афғонистоннинг бир қанча расмийларининг норозиликларига қарамасдан, Ҳизбут таҳрир ташкилотининг Афғонистондаги фаолияти ҳануз давом этмоқда ва ҳозирга қадар ушбу террорчи ташкилот фаолиятига чек қўйиш ва уни йўқ қилиш учун тегишли чоралар кўрилмаган.
Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроия раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳам бундан олдин Ҳизбут таҳрирни террорчилик ташкилоти деб атади ва ушбу ташкилот фаолиятининг тўхтатилишини талаб этган эди.
"Ҳизбут-Таҳрир" террорчилик ташкилоти кўплаб мамлакатлар қатори Марказий Осиё республикаларида тақиқланган, ушбу ташкилотга аъзо деб кўрилганлар қамоқ жазоларига ҳукм этилади.
Сўнгги вақтларда “Ҳизбут таҳрир” партияси энг асосий “ислом терроризми” мисолига айланиб улгурди. Турли жойларда ҳизбчилар аниқланиб, ҳибсга олинмоқда, уларнинг уйларида тинтувлар ўтказилиб, уларнинг навбатдаги халқаси фош этилмоқда. Тақиқланган адабиётлари мусодара қилиниб, одамлари эса узоқ муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинмоқда.
Бугунги кун интернет фойдаланувчилари ислом чеҳрасидаги “сиёсий радикализм”нинг авжга чиқишини кузатмоқдалар. Улар айниқса реал ҳаётдаги фаолиятларидан кўра ижтимоий тармоқларда фаоллашиб кетишди. Сиёсий Ислом майдонида партиянинг азоб-уқубатларга дуч келиши, яширин романтика ва таъсир кўлами ҳақида гап-сўзлар ҳам кўпайиб бормоқда.