Трамп Муҳаммад бин Салмонни Қошиқчи қатлида оқлашга уринмоқда
Оли Сауд режими танқидчи журналисти Жамол Қошиқчининг Истанбулда ӯлдирилиши Муҳаммад бин Салмон учун катта бир муаммога айланган.
Оли Сауд режими танқидчи журналисти Жамол Қошиқчининг Истанбулда ӯлдирилиши ахборот воситаларида халқаро миқёсдаги кенг қамровли шов-шувларга сабаб бӯлди.
Жумладан Оли Сауд режими иттифоқчиси ҳисобланмиш Америкада Конгресс депутатлари Саудия режимини бу жиноят учун муносиб чора-тадбир ила жазолашни талаб қилишмоқда.
АҚШ Конгресси бу масалага муносабат билдириб, босимлар натижасида Қошиқчи ӯлимига дахлдор17 кишига Америка Молия вазирлиги томонидан санкциялар жорий этилди.
Аммо Конгресснинг бу амалини аксариятнинг норозиликларини бостириш учун аниқ ва намойишкорона бир иш деб баҳолашди.
Бу орада АҚШ президенти Дональд Трамп шанба куни Марказий разведка бошқармаси Қошиқчи қатли ҳақида бирор- бир аниқ маълумот қӯлга киритмаганини айтди. У шунингдек, Қошиқчи қатлида Арабистон валиаҳди Муҳаммад бин Салмоннинг қӯли йӯқ, дея иддао қилди.Аммо Марказий разведка бошқармаси Қошиқчи масаласига оид ӯзининг иш фаолиятида шу натижага эришдики, Муҳаммад бин Салмон Жамол Қошиқчининг ӯлдирилишига буйруқ берган.
Афтидан, Трамп Қошиқчи қатлига нисбатан ӯз муносабатини ӯзгартириши асосини Арабистон ва Америка орасидаги таъсирчан ва аҳамиятли муносабатлар ташкил этади.
Трамп биринчи бӯлиб Саудия Арабистонига сафар қилди ва бу сафар жараёнида Саудия мулозимлари билан қурол-аслаҳа бӯйича 110 миллиард долларлик шартномалар имзолади.
Бу сафарда Америка ва Саудия Арабистони орасида имзоланган шартномалар умумий қиймати 450 миллиард долларни ташкил этади.
Бу дегани бу шартномалар амалий бӯлган ҳолда америкаликлар учун кӯплаб иш жойи муҳайё этилиши мумкин.
Табиатан, Трамп асосан тижорий ва спекулятив қарашларга эга бӯлиб, бир журналистнинг ӯлдирилиши сабабли ҳеч қачон Саудия ҳукумати билан жорий муносабатларидан воз кечмайди.
Аммо Трампнинг Муҳаммад бин Салмонни Жамол Қошиқчи қатлида гуноҳсиз қилиб кӯрсатишга уринишига қарамай, аксарият, жумладан Америка Конгрессида бу даҳшатли жиноят ноқонуний ва ӯзбошимча қотиллик ҳукмида бӯлиб, унда Саудия Арабистони мулозимларининг қӯли борлиги учун бу масала ишончли тарзда тадқиқ қилиниши лозим, дея эълон қилинган.
Эслатиб ӯтамиз, Жамол Қошиқчи Саудия Арабистони бош консуллигига 2 октябрь куни ҳужжатларни расмийлаштириш учун қаллиғи билан бирга келган, бироқ консуллик биносидан қайтиб чиқмаган.
Айрим ахборот манбаларининг фикрича Жамол Қошиқчи Арабистоннинг Истамбулдаги бош консуллиги биносида қийнаб ӯлдирилган.
Валиаҳд Муҳаммад бин Салмон бошчилигидаги Арабистон давлат мулозимлари бу даҳшатли қотилликни амалга оширишда гумон қилинмоқда.