Иордания терма жамоаси дарвозабони ўз дарвозасидан туриб Ҳиндистон дарвозасига гол урди (видео)
ноябр 19, 2018 10:20 Asia/Tashkent
ФИФА кунлари доирасида Иордания терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Ўйинда Иордания термаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 25-дақиқасида Иордания термаси посбони Амир Шафий ўз жарима майдончаси ичидан кучли зарба бериб, Ҳиндистон дарвозасини ишғол этди.