Трамп Жамол Қошиқчи қатли ҳақида бирбирига зид баёнот берди.
(last modified Mon, 19 Nov 2018 08:50:50 GMT )
ноябр 19, 2018 13:50 Asia/Tashkent
  • Трамп Жамол Қошиқчи қатли ҳақида бирбирига зид баёнот берди.

Америка президенти Жамол Қошиқчи қатли ҳақида бирбирига зид баёнотида, Сауъдия Арабистони валиаҳдининг атрофидаги одамларни саъудиялик мухолиф журналист ўлимининг омиллари деб билди.

Америка президенти Дональд Трамп якшанба куни Фокс Ньюз ахборот агентлиги билан қилган ўз сўҳбатида, Арабистон валиаҳди Муҳаммад бин Салмоннинг атрофидаги одамлар саъудиялик режимга мухолиф бўлган журналист Жамол Қошиқчи ўлимининг омиллари эканлар,-деб айтди. 

У ўз сўҳбатининг давомида, Қошиқчи қатлининг аудиоёзуви бор, аммо уни эшитиш шарт эмас,-деб иддао қилди. 

Америка президенти Дональд Трамп ушбу аудиоёзувнинг мазмун-мундарижасини даҳшатли деб тавсиф берди.

Трампнинг бирбирига зид баёноти шундай бир вазъиятда баён этилмоқдаким, у шанба куни Муҳаммад бин Салмон Жамол қошиқчи ўлимининг омили эмаслигини таъкидлаган эди.  

Бироқ, Американинг ЦРУ ташкилоти ўз текширувида Муҳаммад бин Салмон Арабистоннинг Туркиядаги консуллик биносида Қошиқчини қатл этиш дастурини чиқарган,- деб хулосага келди.     

Ёрлиқ