Шошилинч! Кобулда юз берган портлашда 40 киши ҳалок бўлди (ВИДЕО)
ноябр 20, 2018 20:13 Asia/Tashkent
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида бомба портлаши натижасида 40 нафар қурбон бўлгани айтилади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Кобулдаги Уронус меҳмонхонасида Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ мавлудларини нишонлаш маросимида юз берган портлашда 60 киши жароҳат олган.
Жароҳат олган шахслардан аксариятининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Ҳозирча ҳеч бир шахс ва ё гуруҳ бу мудҳиш ҳужум учун масъулиятни зиммага олгани йўқ, аммо Афғонистонда бундай ҳужумлар бир неча марта ИШИД такфирий террочи гуруҳи томонидан содир этилган.