Қошиқчини қийноққа солиш жараёни акс этган аудиофайл тарқатилди
(last modified Tue, 20 Nov 2018 15:51:22 GMT )
ноябр 20, 2018 20:51 Asia/Tashkent
  • Қошиқчи
    Қошиқчи

Туркиянинг Хабартурк интернет сайти Саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг қатл этилишидан олдин қийноққа солингани жараёни акс этган аудиофайлни тарқатди.

Туркиянинг Хабартурк сайтига таяниб, Спутник сайтининг хабар қилишича,  Саудиялик танқидчи журналист Жамол Қошиқчи  дастлаб Истанбулдаги Саудия Арабистони бош консуллиги биносида Ол Сауд режими қотиллар гуруҳининг 4 аъзоси билан юзма-юз бӯлган.

Хабартурк сайти Истанбулдаги Саудия Арабистони бош консуллигида қатл этилишидан олдин Қошиқчи ҳаётининг сўнгги лаҳазалари акс этган аудиофайлни тарқатди.  

Ёрлиқ