Афғонистон бўйлаб мотам эълон қилинди
Афғонистон президенти кеча Кобул шаҳрида содир этилган портлаш натижасида қирқдан ортиқ инсонлар ҳаётдан кўз юмиши муносабати билан Афғонистонда умумий азадорлик эълон қилди
Ава ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон президенти матбуот котиби Муҳаммад Ҳорун Чехонсурийнинг маълум қилишича, бугун чоршанба куни Афғонистон буйлаб Афғонистоннинг барча сиёсий идораларида мамлакат байроғи ярим ҳолатга туширилади.
Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ҳам ушбу террорчилик ҳодисасини кескин қоралади ва диний уламолар йиғинига қарши уюштирилган ҳужумни инсониятга ва исломга қарши жиноят деб атади.
Шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий ҳам Кобулда содир этилган террорчилик портлаш ҳодисасини кескин қоралади ва Афғонистон давлатига ҳамда халқига ҳамдардлик изҳор этди ва ушбу жиноятда қурбон бўлганларнинг яқинларига таъзия билдирди
Кеча сешанба куни Кобул шаҳридаги Евроньюс меҳмонхонасида Ислом динининг азиз пайғамбари Муҳаммад мустафо са нинг мавлудларини нишонлаш маросимида террорчилик портлаш ҳодисаси содир этилди.
Мазкур портлашда 50 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва яна 701 нафар киши оғир тан жароҳати олди.
Ҳозирга қадар ушбу террорчилик портлаш ҳодисасини ҳеч қайси бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ. Лекин, шу каби террорчилик ҳужумларини кўпинча ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.