Америкалик қиз тўрт миллион долларнинг эгасига айланди
(last modified Thu, 22 Nov 2018 06:39:43 GMT )
ноябр 22, 2018 11:39 Asia/Tashkent
  • Америкалик қиз тўрт миллион долларнинг эгасига айланди

Америкалик қиз онасининг айтганини қилди ва 4 млн доллар ютиб олди

АҚШнинг Шимолий Каролина штатида яшовчи Шелби Трипп онасининг маслаҳати туфайли тўрт миллион долларнинг эгасига айланди. 

Қизга онаси қўнғироқ қилган ва штатнинг таълим лотереясида 500 доллар ютиб олганини айтган. Аёлнинг сўзларига кўра, у қизининг омади келишини сезган. Шунинг учун аёл Шелбига лотерея чиптасини сотиб олишни тавсия қилган.

Қиз онасининг гапига қулоқ солган, бироқ у ҳеч нарсадан умид қилмаган. Трипп уйдаги ишларини қилиб бўлгач, лаҳзалик лотереянинг ҳимоя қатламини ўчирган.

Қизнинг чиптаси ютуқли бўлиб чққан ва у тўрт миллион доллар ютиб олган. Шелби дастлаб кўзларига ишонмаган ва ишонч ҳосил қилиш учун онасини чақирган.

Энди қиз онасининг уйини таъмирлатиб беришга ва унинг ипотека кредитини тўлашга ваъда бермоқда.