Эриб бораётган Антарктида остида сирли ҳудуд аниқланди
(last modified Thu, 22 Nov 2018 08:19:54 GMT )
ноябр 22, 2018 13:19 Asia/Tashkent
  • Эриб бораётган Антарктида остида сирли ҳудуд аниқланди
    Эриб бораётган Антарктида остида сирли ҳудуд аниқланди

Халқаро олимлар гуруҳининг аниқлашича, Шарқий Антарктида остида геотермал энергия манбаси бор, у муз қатлами эришига ҳисса қўшиши мумкин.

Иссиқлик келишининг сабаби ҳозирча номаълум. Бу ҳақида Science Alert нашри хабар бермоқда.

Уч километрлик муз қатлами остида кечаётган жараёнларни аниқлашга имкон берган радиолокацион зондлаш натижаларининг кўрсатишича, бу ердаги муз пастдан тепага қараб эримоқда, эриган сув муз остидаги кўлларга бориб тушмоқда. Эриш жараёни минглаб ёки миллионлаб йиллар мобайнида давом этиши мумкин, у муз қатлами йўқолишига таъсир қилмайди. Бироқ, келажакда бу жараён минтақани глобал исиш таъсирларига нисбатан сезгирроқ қилиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, иссиқлик манбалари радиоактив жинслар ва ер қобиғи тубидан чиқаётган иссиқ сув ҳисобланади. Аммо, бу ҳодиса аниқ сабабини аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар керак. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Антарктидада тушунарсиз ҳодиса кузатилганди.

Ёрлиқ