Бин Салмон ички нотинчликлар ва ташқи эътирозлардан хавотирда
(last modified Mon, 26 Nov 2018 08:00:14 GMT )
ноябр 26, 2018 13:00 Asia/Tashkent
  • Бин Салмон ички нотинчликлар ва ташқи эътирозлардан хавотирда

Муҳаммад бин Салмон Африка давлатларига сафар қилиб, Аргентинада бӯлиб ӯтадиган G 20 саммитида иштирок этмоқчи. Аммо Саудия валиаҳди Арабистон ички нотинчликларидан хавотирда.

Саудия валиаҳди ӯтган пайшанба куни БАА, Баҳрайн, Тунис, Миср, Алжазоир ва Мавританияга сафарини бошлади.

Муҳаммад бин Салмоннинг бу  сафари эндиликда Қошиқчининг ӯлдирилиши ва Яман урушида шикастланиш ҳодисалари билан бир вақтда  амалга ошмоқда.

Муҳаммад бин Салмон ичкарида Оли Сауд шоҳзодалари босими остида бӯлиб, ташқарида эса  жамоатчилик фикри ва уларнинг норозиликларига гирифтор бӯлган.

Мужтаҳид исмли арабистонлик фаол ва мамлакат дарброрида бӯлиб ӯтган ажабтовур  ҳодисалардан хабар берди.

 Унинг сӯзларига кӯра, Бин Салмонни Аргентинада бӯлиб ӯтадиган G 20 гуруҳи сафарида ҳамроҳлик қилишлари назарда тутилгган кишилар, бу сафарга чиқишдан воз кечишган. 

Мужтаҳид шунингдек,  Халиж онлайн телеканалига берган интервьюсида деди: Бин Салмон энг сӯнгги  хавфсизлик чораларини кӯриш дастурини бериб, подшоҳлик гвардиясидан мамлакатнинг шарқий ва ғарбий минтақалиридан Риёзга томон ҳаракат қилиб, ҳар қандай қӯзғолон юз бериши олдини олишини сӯраган.

Саудия валиаҳди Арабистон ташқарисида ҳам яхши мавқеъга эга эмас. Муҳаммад бин Салмоннинг сафарига қарши эътирозлар хорижда ҳам кӯпайган.

Махсусан, Тунис, Алжазоир ва Мавритания  интернет тармоқларида валиаҳдни " соҳибарра" деб номлашган.

Бин Салмоннинг Аргентинага сафар қилиши ҳам унинг ӯзи учун ҳангомали бир сафарга айланиши мумкин.

Йиғилиш аъзолари Муҳаммад бин Салмоннинг бу саммитда иштирок этиши нотинчликларга сабаб бӯлиши,  хусусан портлаш ва террористик амалларнинг вужудга келишидан хавотирдалар.

Бу орада Британиянинг  Гардиан газетаси: "20 гуруҳи давлатлари аъзолари  Муҳаммад бин Салмоннинг бу йиғилишда иштирок этишидан хавотирда" эканликларини ёзган.