Украина армияси тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилди
Бош штаб бошлиғининг қарори билан Украина қуролли кучлари тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги сайтида маълум қилинди.
«Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг (МХМК) ҳарбий ҳолат ҳуқуқий режимини жорий этиш тўғрисидаги қарорига асосан, Бош штаб бошлиғи - Украина қуролли кучлари олий бош қўмондони Украина қуролли кучлари таркибий қисмлари ҳамда бўлинмаларини тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтириш ҳақида буйруқ берди», - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Украина Хавфсизлик хизмати ҳам тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россияга талаб қўйганди.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги Россиядан гўёки ушбу давлат чегарасини бузгани учун қўлга олинган Украина ҳарбий-денгиз кучлари кемаларидаги денгизчиларни қайтаришни талаб қилди.