Москвада «КамАЗ» ЙПХ инспекторларини қумга кўмиб юборди (видео)
(last modified Mon, 26 Nov 2018 14:42:32 GMT )
ноябр 26, 2018 19:42 Asia/Tashkent

Қуйидаги видеода "КамАЗ"-нинг ЙПХ инспекторларини қумга кўмганини томоша қилишингиз мумкин.

Москвада «КамАЗ» юк машинаси уни ортиқча юк ортилгани учун тўхтатиб, жарима солиш билан таҳдид қилган Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси инспекторлари машинасини қум билан кўмиб ташлади.

Гувоҳлар сўзларига кўра, берилган огоҳлантиришдан кейин юк машинаси ҳайдовчиси кабинасига қайтиб кирган ва тасодифан кузовни бошқарадиган дастакни босиб юборган. Хатолик натижасида инспекторларнинг хизмат машинаси қум тагида қолган.

Охир-оқибат, ҳайдовчи ҳудудий полиция бўлимига олиб кетилган ва унга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган.