Россия ва Украина ӯртасидаги ҳарбий қарама-қаршиликлар; Украина кризисида янги босқич
(last modified Tue, 27 Nov 2018 07:26:39 GMT )
ноябр 27, 2018 12:26 Asia/Tashkent
  • Россия ва Украина ӯртасидаги ҳарбий қарама-қаршиликлар; Украина кризисида янги босқич

Азов денгизида Россия ва Украина орасидаги ҳарбий қарама-қаршиликлар Украина кризисининг янги босқичидир. Украина Миллий хавфсизлик кенгашининг матбуот котиби эълон қилишича, Азов денгизида Россия билан тӯқнашиш сабабли, мамлакат ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий этилди ва бу мавзуда ҳарбий кӯмита ташкил қилинди.

Россия Федерал хавфсизлик агентлиги якшанба куни ӯз баёнотида минтақада армия тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилиши ҳақида хабар берди.

 Россия Украинанинг уч ҳарбий кемасини қӯлга олди. Кемаларни тӯхтатиш учун қурол қӯлланди ва Украина томонидан 3 киши жароҳатланди.

Украина томони уларнинг кемалари аввалдан келишилган  ҳолда Одесса портидан Мариуполь томонга ҳаракат қилганди. Россия ҳарбий ҳаракатлари эса денгизлар бӯйича Конвенцияга қарши эди, деб даъво қилди.

Россия томони эса Украина кемалари Азов бӯғозидан ӯтиш учун ҳеч қандай ижозат олишмаганини иддао қилмоқда.  

Россия томони Азов денгизидаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилиши чақиртирилишини талаб қилди.

Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий вакили биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский хабар берди.

Украина томони ҳам ӯз навбатида йиғилиш чақиртирилишини талаб қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова Украинанинг ӯз кемаларидан фойдаланишларини "бандитлик" деб номлади.

Москва нуқтаи назаридан  Киев охирги ойларда аниқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолда кемаларини Азов денгизига келтириб, бу минтақада ҳарбийлар сонини ҳам кӯпайтирган.

Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонини имзолади. 

Украина президентининг бу фармони Керчь бўғозида содир бўлган воқеа билан боғлиқ. 25 ноябрь куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Украина Ҳарбий-денгиз кучларининг 3та кемасини Россия томонидан аннексия қилинган Қрим сувлари ҳудудига киргани учун қўлга олганди.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг (МХМК) ҳарбий ҳолат ҳуқуқий режимини жорий этиш тўғрисидаги қарорига асосан, Бош штаб бошлиғи - Украина қуролли кучлари олий бош қўмондони Украина қуролли кучлари таркибий қисмлари ҳамда бўлинмаларини тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтириш ҳақида буйруқ берди.

Бундан ташқари, Украина Хавфсизлик хизмати ҳам тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилган.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Россиядан гўёки ушбу давлат чегарасини бузгани учун қўлга олинган Украина ҳарбий-денгиз кучлари кемаларидаги денгизчиларни қайтаришни талаб қилди.