Дамир Муҳитдинов: исломий давлатлар сионистик режимга қарши бирлашиши керак
Россия мусулмонлар идораси раисининг ўринбосари ва Москва шаҳридаги исломий университет раиси, исломий давлатлар сионистик режимининг фитналарига қарши бирлашиши зарур, деб таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Россия Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари ва Москва Исломий университети раиси Дамир Муҳитдинов айрим давлатларнинг ўз элчихоналарини Байтулмуқаддасга кўчиришга ҳаракат қилиши, ҳамда ушбу фитна қаршисида исломий давлатларнинг қандай муносабат билдириши лозимлигига ишора қилар экан, Фаластин халқи ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва бу миллат ҳуқуқини оёқости этилишининг олдини олиш исломий давлатлар ва дунё мусулмонларининг бурчидир, деб айтди.
Россия Мусулмонлар идораси раисининг биринчи муовини ўз сўзларида Фаластин хусусидаги БМТнинг асосий қарорлари ижро этилиб, бу минтақа тинчлигига халал етказадиган ҳар қандай ҳатти- ҳаракатлар қораланиши шарт, деб изоҳлади.
Дамир Муҳитдинов Фаластин миллатини ҳимоя қилиб келаётгани сабаб Эрон Ислом жумҳуриятига ҳам миннатдорчилик билдирди.