Даҳшат! Акула дайвернинг бошидан тишлаб олди (видео)
декабр 03, 2018 12:02 Asia/Tashkent
Багам ороллария яқинида кичик акула дайвернинг бошидан тишлаб олди.
Багам ороллари яқинида сув остида ов қилаётган дайверлардан бири ўлжага айланишига сал қолди. Кичик акула унинг орқа томонидан сузиб келиб бошидан тишлаб олди. Кейин эса, кутилмаганда уни қўйиб юбориб сузиб кетди.
Жароҳат олган дайвер ҳамроҳлари билан тезда сув юзасига сузиб чиқишди. Сув остида сузувчининг айтишига қарагандан акула бошидан тишлаган вақтда қандайдир қирсиллаган товуш эшитилган. Дайвер жиддий бош жароҳати олган.
Ёрлиқ