Лавров: АҚШ Сурияда кескинлик чиқарияпти
-
Лавров: АҚШ Сурияда кескинлик чиқарияпти
Россия ташқи ишлар вазири Сурияда Американинг кескинлик келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракатлари ва ушбу мамлакатнинг ички ишларига аралашиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.
Сергей Лавров якшанба куни Россия-1 телеканали билан ўтказган суҳбатида, АҚШнинг Фрот дарёсининг шарқий қирғоғидаги ҳаракатларини Сурия давлати суверенитетини бузиш деб атади ва
Американинг Сурия ҳудудида ва Фрот дарёсининг шарқида жойлашган террорчи гуруҳларни ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатлари Бирлашган миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгаши резолюциясини поймол этиш ҳисобланади деб айтди.
Сергей Лавровнинг қўшимча қилишича, Америка қўшма штатлари ўз ҳаракатларининг вақтинчалик эканлигини намоён этишга уринмоқда.
Аммо, ушбу мавзу минтақа мамлакатлари учун муҳим мавзу эканлиги эътиборидан бу хатарли ўйиндек қабул қилинади.
Америка армияси ноқонуний тарзда Сурия ва Туркия чегаралари яқинида бешта кузатув постини ўрнатди.