декабр 04, 2018 18:51 Asia/Tashkent
  • НАТО
    НАТО

БМТ ваколатхонасига таяниб Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШ бошчилигдаги НАТО ҳарбий кучлари сўнгги 10 ой ичида Афғонистонга 6 минг бомба ташлаган.

АҚШ армияси ҳам бу мамлакат авиация кучлари томонидан сўнгги 10 ой ичида  Афғонистоннинг турли минтақаларида 6 минг бомба ташланганини тасдиқлади.

 АҚШнинг  ушбу бомбардимонлари сўнгги 10 йил давомидаги мислсиз бомбардимонлар эканлиги  таъкидланмоқда.

Жорий йилнинг аввалги 10 ойида   ўртача ҳисоб билан  АҚШ ҳарбий кучлари томонидан кунига Афғонистоннинг турли ҳудудларига 20 бомба ташланган.

Айтиш жоиздирки,  ушбу муддат ичида НАТО ҳужумлари натижасида Афғонистонда 600 нафардан  ортиқ тинч аҳоли қурбон бўлган.

Ёрлиқ