Франция давлати эътирозлар тўлқини қаршисида ночор қолган
декабр 04, 2018 19:48 Asia/Tashkent
-
эътирозлар тўлқини
Франция халқининг сўнгги уч ҳафта давомидаги норозилик акциялари ортидан Париж давлати ёнилғи солиғини оширишдан воз кечди.
Франция 24 сайти бензин солиғининг кўтарилганига нисбатан Франция хақининг кенг -қамровли митингларига ишора қилар экан, мамлакат бош вазири Эдуар Филипп Франция давлати бензин нархини кўтаришдан воз кечганини расман эълон қилди, деб маълум этди.
Францияда 17 ноябрдан "сариқ нимчалилар" намойишлари бошланганди. Улар хусусан, бензин нархи оширилишига ҳам қарши чиқишганди. Париждаги намойишларда полиция билан тўқнашувлар содир бўлди, машиналарга ўт қўйилди. Тартибсизликлар давомида 412 киши ҳибсга олинди.
Ёрлиқ