Кобул парламенти сайлови натижалари бекор қилинди
(last modified Thu, 06 Dec 2018 08:42:10 GMT )
декабр 06, 2018 13:42 Asia/Tashkent
  • Кобул парламенти сайлови натижалари бекор қилинди
    Кобул парламенти сайлови натижалари бекор қилинди

Афғонистон сайловига доир шикоятларни кўриб чиқиш комиссияси матбуот котиби Кобул парламенти сайловларининг натижасини бекор қилди. 

Афғонистоннинг Шафақно ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон сайловига доир шикоятларни кўриб чиқиш комиссияси матбуот котиби Алиризо Руҳоний пайшанба куни матбуот анжуманидаги чиқишида Кобул парламенти сайловлари натижасини ҳақиқий эмас ва қалбакилаштириш бўлган деб маълум қилди. Ушбу ахборот анжумани айни дамда ҳам бўлиб ўтмоқда. 

Бундан олдинроқ, Афғонистон сайлов комиссияси раиси Абдулбадиъ Сайёд Кобул сайлов округида қалбакилаштиришдан келиб чиққан шикоятлар кўлами кўпайгани боис ушбу сайлов округидаги овозларни қайта ҳисоблаб чиқилиши ҳақида хабар берган эди. 

Афғонистонда 2018 йилнинг 20-21 октябр кунлари Афғонистон парламенти сайловлари бўлиб ўтди.