декабр 09, 2018 19:42 Asia/Tashkent
  • Франция ташқи ишлар вазири Трампни Франция ички ишларига аралашмаслигини сўради
    Франция ташқи ишлар вазири Трампни Франция ички ишларига аралашмаслигини сўради

Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан АҚШ президенти Дональд Трампдан мамлакат ички сиёсатига аралашмасликни сўради

Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Франция ташқи ишлар вазири мухбирлар олдидаги чиқишида мен ва Франция президенти Эммануэл Макрон Доналд Трампга Франциянинг ички ишларига аралашманг, мамлакатимиздаги муаммоларни биз ўзимиз ҳал қиламиз деб айтамиз. 

«Биз АҚШ ички сиёсатига текканимиз йўқ, АҚШ ҳам шундай қилишини истаймиз. Мен буни Дональд Трампга айтяпман, Франция президенти ҳам худди шундай деган бўларди: Бизнинг халқимизни ўз ҳолича қўйинг”, - деди Франция вазири.

Дональд Трамп Франциядаги инқирозни иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиш ва одамларга келишув доирасида тўланаётган пулларни қайтариш орқали бартараф қилиш мумкинлигини айтди. 

"АҚШ бу мамлакатдан анча олдинда эди ва атроф-муҳитни ифлослантириш қисқарган ягона энг йирик давлатга айланди!", деб ёзди у твиттерида.

Францияда 17 ноябрда бошланган "сариқ нимчалилар" намойишлари оқибатида тартибсизликлар юз берди. Натижада тўрт киши ҳалок бўлди, юзлаб кишилар жароҳатланди. Франция бош вазири Эдуар Филип ёнилғи нархи олти ой давомида оширилмаслигига ваъда берди.

Ёрлиқ