Дунёда мигрантлар учун яхши шароит яратилиши кутилмоқда
(last modified Mon, 10 Dec 2018 15:07:37 GMT )
декабр 10, 2018 20:07 Asia/Tashkent
  • Дунёда мигрантлар учун яхши шароит яратилиши кутилмоқда

Бугун Мағрибда мигрантлар бўйича халқаро конфренцияси шундай бир вазъиятда ўз ишини бошлайдиким, турли мамлакатлар, жумладан Африка, Лотин Америкаси ва Осиё ғарбининг бир қисмидаги нотинчлик, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий оғир вазъият дунёда муҳожират қилишнинг сабабига айланган.

Маълумотларга кўра, муҳожирларнинг кўп қисмини ёшлар ва аёллар ташкил этишади ва яхши яшаш шароитини излаш мақсадида ўз мамлакатларини тарк этишади. БМТ ташкилотининг "Юнисеф" болалар жамғармаси бу борада 14-24 ёшдаги ўсмирлар ва ёшларнинг яримидан кўпи оғир мўҳтожлик сабабли мамлакатларини тарк этишга мажбур бўлишган,-деб эълон қилди. 

Охирги пайтларда муҳожират қилишнинг тўлқини дунё бўйлаб авж олган. Сиёсий кескинликларнинг кучайиши, демократиянинг йўқлиги, Африканинг айрим мамлакатларида диктатор ҳокимларнинг мавжудлиги, оғир иқтисодий вазъият, иш ўринларини яратишнинг имкони йўқлиги, инфляциянинг ошиши, озиқ-овқат хавфсизлигининг йўқлиги, террористик гуруҳлар фаолиятининг кенгайиши ҳамда нотинчликлар кўп фуқаролар, айниқса Африка, Лотин Америкаси ва ғарбий Осиё фуқароларининг муҳожират қилишлари сабабига айланмоқда.  

Бошқа томондан Ғарб мамлакатларининг сиёсатлари ва кўп мамлакатларнинг ички ишларига уларнинг аралашуви, ушбу мамлакатларнинг ривожланишларига тўсиқлик яратиш учун сайъ-ҳаракат қилишлари, шунингдек қарам бўлган мустабид ҳукмдорлар ва террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш ҳам охирги йилларда шароитнинг ўзгариши ва огоҳлик мизонининг ортиши билан Европа мамлакатлари ва Америкага муҳожират қилиш тўлқинининг авж олиши сабабига айланди.

Марказий Америка масалалари бўйича эксперт Жозеф Невинс бу ҳақда тўхталиб, Лотин Америкаси мамлакатларидан АҚШ-га  муҳожират қилиш ҳама нарсадан олдин охирги ўнйилликлар давомида Вашингтоннинг ушбу мамлакатлардаги аралашуви ва ҳаддан ташқари нуфуз топишидан келиб чиққан,-деб айтди.   

Бироқ, Ғарб мамлакатлари ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш иддаоларига хилоф тарзда муҳожирларнинг ҳузур топишларига монеа яратишмоқда. Чунончи, европалик мамлакатларнинг аксарияти  ўз чегараларини муҳожирлар учун ёпиб ташлашган ва муҳожирларга қарши оғир қонунларни жорий этишган. Лотин Америкаси мигрантларининг асосий жойи бўлган Америка-Мексика чегарасида ҳарбий кучлар жойлаштирилган. 

Инсон ҳуқуқларини кўзатувчи ташкилотнинг Марказий Осиё ва Европа бўлимининг бош директори Жудит Сандерланд бу ҳақда шундай деб фикр билдиради: "Муҳожирлар бўйича Европа Иттифоқининг ҳозирги сиёсатлари ва уларнинг яшашларига маҳал ажратиб беришни рад этишлари  муҳожирларнинг азоб-уқубат чекишлари сабабига айланади. Ҳатто Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар  денгизда нодавлат ташкилотлар, тижорат қилувчи кемалар ва ҳатто ҳарбий кемалар томонидан муҳожирларни нажот беришларига монеа яратишади. " 

Ҳозирги пайтда муҳожирларнинг вазъиятлари яхши эмас. Уларнинг аксарияти чегараларда ойлар давомида умидвор бўлиб кун кечиришади, кўплари эса инсон савдоси билан шуғулланадиган бандалар қўлига тушиб қолишади ва кўплари бўлса Ўрта Ер денгизи сувларида ҳалок бўлишади. 

Муҳожирлар халқаро конфренциясида мамлакатлар аксариятининг имзоси билан муҳожират масаласи бўйича халқаро шартнома имзоланиши кутилмоқда. Хавфсиз муҳожиратни қўллаб-қувватлайдиган халқаро ушбу шартнома инсоний ҳуқуқларни мудофаа этиш, айниқса болалар ва аёллар ҳуқуқларини муҳофазат этишни таъкидлайди. Агарчи бу шартномада кафолат бўлмасада, баъзи мамлакатлар, шу жумладан Америка бу шартномани қабул қилмайди,-деб эълон қилди.

Муҳожирлар ва муҳожирларни қабул қилувчи мамлакатлар учун шароит муносиб эмас. Чунки қаттиқ сиёсатларни қўллаш бу масалани ҳал этмайди, балки янги чора-тадбирлар, жумладан бошқа мамлакатларга нисбатан Ғарб мамлакатларининг иқтисодий сиёсатларини қайта кўриб чиқишга эҳтиёж сезади. 

Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Федерико Магерини бу ҳақда дунёимизни яхшироқ дунёга ўзгартиришнинг ягона йўли бу глобал ҳамкорликка асосланган тизимга эришиш учун биргаликда ишлашдан иборат,-деб таъкидлади.