Макрон эътирозчилар талабини бажаришга мажбур бўлди
Франция президенти Эммануэль Макрон телевидения орқали тарқатилган чиқишида эътирозчилар талабини бажариш ҳамда иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишга ваъда берди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Макрон бу чиқишида францияликларга мамлакатда тинчлик ва осойишталикни қайтариш учун бор куч -қудратини ишга солишга ваъда қилган..
Макрон 2019 йилнинг майидан мамлакатда энг кам иш ҳақи миқдори 100 еврога оширилишини, шунингдек, йил якунида бериладиган мукофот пуллари солиққа тортилмаслигини, энг камбағал қатламга солиқ имтиёзлари тақдим этилишини маълум қилган.
Франция президенти бойлик учун солиқларни тикламасликка ваъда қилган — унинг фикрича, бундай йиғимлар туфайли мамлакатни бой кишилар тарк этиши ва иқтисодиётга инвестициялар киритилмаслиги мумкин.