Помпео Эрон ва Ўзбекистонни диний эркинликларни чеклашда айблади
Кеча АҚШ ТИВ раҳбари чиқарган баёниясида Эрон, Ўзбекистон, Хитой, Россия ва бошқа бир неча давлатларни диний эркинликларни чеклашда айблади.
Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, Майк Помпео, Эрон, Хитой, Шимолий Корея, Покистон, Судан, Тожикистон, Туркманистон, Мянма, Эритра ва Саудия Арабистонини диний эркинликларни чекловчи давлатлар сифатида тилга олди.
АҚШ ташқи ишлар вазири шунингдек Коморос, Россия ва Ўзбекистонни диний эркинликларни бузиш ҳолатларининг олдини олишга ҳаракат қилаётга давлатлар қаторига қӯшди.
Помпео ўз баёнотида диний эркинликларга алоҳида эътибор бериш масаласини АҚШ президенти Дональд Трампнинг ташқи сиёсатидаги энг асосий мақсадларидан эканлигини иддао қилди.
АҚШ ташқи ишлар вазирининг Эронда диний эркинликлар бузилмоқда деган иддаоларининг аксича, Эрон жамиятида диний озчиликлар тенг ҳуқуққа эга бўлиб, мамлакат парламентида ҳам ўз намояндасига эгадирлар.