Франция прокуратураси: Страсбургда юз берган отишма теракт эди
декабр 12, 2018 11:40 Asia/Tashkent
Бугун Франция прокуратураси бу мамлакат шарқидаги Страсбург шаҳрида содир этилган отишмани терак дея эълон қилди.
Ал-олам телеканалига кўра номаълум шахс Франциянинг Страсбург шаҳри марказидаги Гран Аркадес ва Пляс Клебер кўчалари кесишмасида ташкил қилинган Рождество ярмаркасида одамларни автомат қуролдан ўққа тутди.
Франция полицияси ҳам отишма Страсбургда туғилган Шариф С номли шахс томонидан содир этилганини эълон қилди.
Бу шахснинг исми Франциянинг қора рўйхатига киритилган. Мамлакат хавфсизлик ва полиция ходимлари томонидан жинояткор шахс қидирилмоқда. Элизе саройи эса Страсбург ҳужуми сабабларини аниқлаш учун махсус қўмита ташкил этилганини маълум этди.
Ёрлиқ