Трамп: биз бин Салмоннинг ёнидамиз
(last modified Wed, 12 Dec 2018 08:27:20 GMT )
декабр 12, 2018 13:27 Asia/Tashkent
  • Трамп: биз  бин Салмоннинг ёнидамиз

Арабистонлик журналист Жамол Қошиқчининг қатли ортидан Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодасига қарши давом этаётган халқаро миқёсдаги танқидлар билан бир пайтда, АҚШ президенти Дональд Трамп илгаригидек бин Салмонни ҳимоя қилишини эълон қилди.

Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп чиқарган баёниясида  Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси бин Салмоннинг журналист Жамол Қошиқчи қатлидан хабардор бўлгани исботланган тақдирда ҳам АҚШ давлати Саудия Арабистонининг шериги  бўлиб қолади,  деб эълон этди.

Трамп ўз баёнотида  Риёз ва Вашингтон ўртасидаги қурол- яроқ савдоси ва тижоратни мақтаб, АҚШ Саудия Арабистонига қурол- яроқ экспортини тўхтатмайди,  деб қўшимча қилди.

"Вашингтон пост" газетаси тарқатган ҳисоботида Вашингтон ва Риёз   Жамол Қошиқчи қатлида бин Салмоннинг қўли борлигини инкор этишга уринишмоқда,  деб ёзди.