Россия Словакия ҳарбий дипломатини мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилди
(last modified Thu, 13 Dec 2018 11:35:37 GMT )
декабр 13, 2018 16:35 Asia/Tashkent
  • Россия Словакия ҳарбий дипломатини мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилди
    Россия Словакия ҳарбий дипломатини мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилди

Россия ташқи ишлар вазирлиги Словакиянинг Москвадаги ҳарбий дипломатини тезроқ мамлакатни тарк этишини талаб қилди

Россия словакия ҳарбий дипломатини персона нон грата деб эълон қилди, деб хабар берди Ирна ахборот агентлиги.

У Россияни икки сутка ичида тарк этиши шарт, деб маълум қилган Россия ТИВ вакили Мария Захарова. 

«Словакиянинг Москвадаги элчисига 11 декабрь куни бу ҳақда тегишли нота топширилди», — деган у.

Бу чора 22 ноябрь куни Словакиядан Россия дипломати чиқариб юборилишига жавобан қабул қилинган. У жосусликда айбланган ва мамлакатни тарк этиши учун 48 соат муҳлат берилган.

Ёрлиқ