Россия АҚШ давлатини INF битимидан чиқиши тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Sat, 15 Dec 2018 13:48:59 GMT )
декабр 15, 2018 18:48 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШ давлати
    Россия АҚШ давлати

Россиянинг Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирликларининг юқори мартабали масъуллари АҚШ давлатини INF яъни Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимдан чиқишининг салбий оқибатлари тўғрисида огоҳлантиришди.

 Известия газетасининг хабарига кўра, Россия Мудофаа вазининг ўринбосари Александр Фомин АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимдан чиқиш қарорига келганилигининг хатарли оқибатлари  ҳақида огоҳлантирганди.

Россия ТИВ-нинг қуролларни кўпайтирмаслик  ва қуролларни назорат қилиш идораси раиси Владимир Ермаков ҳам АҚШ ушбу битимдан чиққан тақдирда Россия ҳам мазкур битим шартларидаги барча масъулиятига амал қилмайди,  деб изоҳлади.

Айтиш жоиздирки,  АҚШ президенти Дональд Трамп бирёқлама  позициясида  Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимдан чиқишини эълон қилганди.