Толибон гуруҳи Афғонистон марказига ҳужумларни бошлади
Афғонистон мраказидаги Дайканди вилоятининг маҳаллий масъуллари Толибон гуруҳи жангарилари бу вилоятнинг Поту туманига ҳужумларни бошлагани ҳақида хабар қилди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон марказидаги Дайканди вилоят ҳокими Сайид Анвар Раҳматий Толибон жангарилари Поту туманига уюштирган ҳужумида афғон хавфизлик кучларининг иккита блок постини ишғол этган деб айтди.
Сайид Анвар Раҳматий ижтимоий тармоқларда тарқатган мурожаатида хавфсизлик кучлари, жумладан полиция кучлари ва Дайканди миллий хавфсизик бошқармаси хизматчилари ҳозирча вазиятни контрол қилишаётганини қўшимча қилди.
Бошқа томондан Толибон гуруҳи тарқатган мурожаатда, Дайканди вилоятининг Тамзон минтақасига уюштирган ҳужумларида афғон полициясининг яна 4 маркази босиб олингани маълум қилинди.
Бу ҳужумда қанча инсонларнинг қурбон бўлгани ҳақида хабар қилинмаган.