декабр 18, 2018 12:05 Asia/Tashkent
  • «Тожик Сталини» Исо Абдурашидов 71 ёшида вафот этди

Таниқли санъат арбоби, актёр, Лоҳутий номли Тожик давлат академик драма театрининг собиқ директори Исо Абдурашидов 15 декабрь куни 71 ёшида Душанбеда вафот этди.

Aртист билан видолашув ва дафн маросими 16 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтди.

Исо Абдурашидов 1947 йилда туғилган. Давлат театр санъати институти (Б.Бибиков ва О.Пижова устахонаси)ни тамомлаган. Кинода 20 дан ортиқ рол ижро этган. «Миллат драмаси» фильмида Сталин ролини ўйнагани боис, кўпчилик уни тожик Сталини, деб атарди. Актёр шунингдек, «Аэропортдаги ҳодиса», «Шоқоллар учун қопқон», «Муҳаббат изтироби», «Гаровдаги», «Кобра операцияси» ва бошқа фильмларда иштирок этган.

Исо Абдурашидов узоқ йиллар мобайнида Лоҳутий номли театрга раҳбарлик қилган ва 2008 йилда нафақага чиққан.

Ёрлиқ