Қашшоқлар устидан миллионлаб доллар пул сочган миллионер ҳибсга олинди ( видео)
(last modified Wed, 19 Dec 2018 06:54:52 GMT )
декабр 19, 2018 11:54 Asia/Tashkent

Гонконгда шаҳарнинг энг қашшоқ кварталларидан бирида пул сочган миллионер ҳибсга олинди.

Хабарда айтилишича, 24 ёшли бизнесмен Вон Чхин Кхит баланд бино томига чиқиб юз миллион Гонконг долларини (12 млн 900 минг АҚШ доллари) сочган. Одамлар пул теришга тушиб кетишган ва ур-йиқит бошланган. 

Вон «камбағалларга ёрдам бериш учун бойларни талашини» ва «ўзини одамларга биткойн ҳақида гапириб беришга мажбурдек ҳис қилаётганини» айтган. Полиция уни жамоат тартибини бузишда айблаб қўлга олди. Одамлардан териб олинган пулларни полиция участкасига олиб бориш сўралди.

Вон 2012 йилда телефон ўғирлашда айблаб қўлга олинганди. 2017 йилда у одамларни олтинга пул тикишга чақирган ва уларнинг пулларини олиб ғойиб бўлган фирибгарларга алоқадорликда айбланган. Вон шунингдек, молиявий пирамидалардан бирининг асосчиси деб ҳам ҳисобланади.