АҚШ мухбирлар учун энг хавфли ва хатарли мамлакатлар қаторига қўшилди
(last modified Wed, 19 Dec 2018 07:03:00 GMT )
декабр 19, 2018 12:03 Asia/Tashkent
  • АҚШ мухбирлар учун энг хавфли ва хатарли мамлакатлар қаторига қўшилди
    АҚШ мухбирлар учун энг хавфли ва хатарли мамлакатлар қаторига қўшилди

Биринчи марта АҚШ мухбирлар учун ўлим хавфи юқори бўлган мамлакатлар қаторига қўшилди

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ўзларининг йил якунига бағишланган баёнотларида, биринчи марта АҚШни мухбирлар учун ўлим хавфи юқори бўлган мамлакатлар қаторига қўшишди. 

Ҳейл ахборот тармоғи тарқатган хабарга кўра, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ўз ҳисоботларида, Американи 2018 йилда мухбирлар учун энг хавфли мамлакат бўлганлигини маълум қилишди. Жорий йилда олти нафар мухбир АҚШда ўлдирилди. 

Мазкур ташкилот хабарида қайд этилишича, Афғонистон, Сурия Мексика, Яман ва Ҳиндистондан кейин Америка қўшма штатлари рўйхатнинг олтинчи ўрнини эгаллади. Ушбу рўйхатда бутун дунё бўйлаб мухбирлар учун энг хатарли ва хавфли мамлакатлар номлари киритилган.

Ушбу хабарга биноан, 2018 йилда жами 80 нафар мухбир ўлдирилган. Шулардан 49 нафари қасддан ўлдирилган бўлса, 31 нафари эса, хизмат фаолиятини олиб бораётган пайтда ўлдирилган. 

Саудия арабистони танқидчиси журналист ва мухбир Жамол Қошиқчининг ўлими ҳам шулар жумласига киради.