Трамп АҚШ коинот кучлари қўмондонлигини ташкил этиш ҳақидаги фармонни имзолади
АҚШ президенти Дональд Трамп коинот кучлари қўмондонлигини ташкил этиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Трамп ўз қарори бўйича мудофаа вазири ва штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси бошлиғи билан келишиб олди.
Трамп янги тузилманинг жавобгарлик соҳасига “аввалроқ АҚШ стратегик қўмондони зиммасига юкланган, коинотга тааллуқли мажбуриятлар” киришини айтган. Янги тузилманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари рўйхати кейинроқ эълон қилинади. Мудофаа вазири коинот кучлари қўмондони ва унинг ўринбосари лавозимларига номзодларни таклиф қилади.
Коинот кучларини ташкил этишга маблағлар 2020 йил бюджетига киритилиши режалаштирилган. Бир қатор экспертлар Трампнинг бу қарорининг мақсадга мувофиқлиги борасида шубҳа билдиришган, чунки де-факто АҚШ коинот кучлари кўп йиллардан бери ҳарбий-ҳаво кучлари ва стратегик қўмондонлик таркибида фаолият юритиб келарди.
1 октябрда бошланган 2019 молиявий йил учун мудофаа бюджетига кўра, АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа агентлиги яқин орада коинотда баллистик ракеталарни кузатиш ва ушлаш тизимларини жойлаштириш бўйича ишларни бошлаши керак.