АҚШнинг Эрон ҳудудига қарши тажовузкор ҳужуми ортидан, Эрон Хавфсизлик кенгашга мактуб йўллади
(last modified Sun, 22 Jun 2025 10:37:55 GMT )
июн 22, 2025 15:37 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Эрон ҳудудига қарши тажовузкор ҳужуми ортидан, Эрон Хавфсизлик кенгашга мактуб йўллади
    АҚШнинг Эрон ҳудудига қарши тажовузкор ҳужуми ортидан, Эрон Хавфсизлик кенгашга мактуб йўллади

АҚШнинг Эрон ҳудудига бугунги тажовузидан кейин Эроннинг БМТдаги миссияси Хавфсизлик Кенгашига хат ёзиб, фавқулодда йиғилиш ўтказишни сўради.

АҚШнинг Эрон тупроғига ҳужуми ортидан Эроннинг БМТдаги миссияси Хавфсизлик Кенгашга йўллаган мактубда шундай деди: Эрон Ислом  республикаси бу асоссиз ва олдиндан ўйлаб қилинган тажовуз ҳаракатларни энш кескин тарзда қоралайди.  Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  бу мактубда Эроннинг БМТдаги миссияси хавфсизлик Кенгашнинг фавқулодда йиғилишини ўтказишига ва бу ҳужумни энг кескин тарзда қоралашга чақирди.

Айни пайтда, Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи  ҳам якшанба куни эрталаб Х ижтимоий тармоғида жойлаштирган хабарида, АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига қарши тажовузига аксиламалида, Эрон ўз суверенитети манфаатлари ва халқини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни сақлаб қолганини эслатиб, АҚШ БМТ Низоми, Халқаро ҳуқуқ ва   (NPT) қоидаларини қўпол равишда бузганини маълум қилди. Эрон ТИВ раҳбарига кўра, бугун эрталаб содир бўлган воқеалар ҳайраланарли ва шармандали ва узоқ муддатли оқибатарга олиб келади, деб изоҳлади.

У ушбу мурожаатида БМТнинг ҳар бир аъзоси ушбу ўта хавфли , ноқонуний важиниой ҳатти-ҳаракатидан жиддий хавотирда бўлиши кераклигини таъкидлади. Ироқчи шунингдек,БМТ Низоми ва унинг қоидалари Эронга ўзини мудофаа доирасида қонуний жавоб беришга имкон берганига диққат қаратди.

Якшанба куни эрталаб  АҚШ президенти Доналд Трамп ижтимоий тармоқлардаги мурожаатида Эроннинг ядровий иншоотлшарига ҳужум қилганини маълум қилди.