АҚШ Эрон ядровий майдонларига агрессив ҳужум қилди/ Эрон Атом энергияси ташкилоти: Атом саноатини ривожлантириш йўли тўхтамайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97142
АҚШнинг Эрон ядровий объектларига шафқатсиз ҳужуми ортидан Эрон Ислом республикаси Атом энеригияси ташкилоти ўз баёнотида ядро саноатини ривожлантириш йўли тўхтатилмаслигини маълум қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 22, 2025 14:33 Asia/Tashkent
  • АҚШ Эрон ядровий майдонларига агрессив ҳужум қилди/ Эрон Атом энергияси ташкилоти: Атом саноатини ривожлантириш йўли тўхтамайди
    АҚШ Эрон ядровий майдонларига агрессив ҳужум қилди/ Эрон Атом энергияси ташкилоти: Атом саноатини ривожлантириш йўли тўхтамайди

АҚШнинг Эрон ядровий объектларига шафқатсиз ҳужуми ортидан Эрон Ислом республикаси Атом энеригияси ташкилоти ўз баёнотида ядро саноатини ривожлантириш йўли тўхтатилмаслигини маълум қилди.

Якшанба куни эрталаб тонгда АҚШ президенти Доналд Трамп ижтимоий тармоқдаги мурожаатида АҚШ Эроннинг ядровий иншоотларига ҳужум қилганини ёзди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Атом энергияси ташкилоти АҚШнинг Эрон ядровий объектларига ҳужум қилиши ортиан душманнинг ёвуз фитналарига қарамай, минглаб инқилобий ва ғайратли олим ва мутахассисларимизнинг саъй-ҳаракатлари биан ядровий масалалар йўлидаги шаҳидлар қони тўкилган бу миллий санотанинг тараққиёт йўлини тўхтатиб қўйишига йўл қўймаймиз, деб эълон қилди.

Баёнотда қуйидагича келтирилган: ўтган бир неча кун ичида сионистик режимнинг шафқатсиз ҳужумлари ортидан якшанба куни тонг саҳарда Эроннинг Фурду, Натанз ва Исфаҳондаги ядро майдонларига Исломий Эрон душманлари ваҳшиёна ҳужум қилиб, халқаро ҳуқуқини, хусусан, ядровий қуролларни тарқатмаслик  тўғрисидаги шартномани  (NPT) бузди. Бу ҳаракат, халқаро ҳуқуқларга зид ва афсуски, Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг бетарафлиги ва ҳатто ҳамкорлиги билан амалга оширилди. Душманимиз АҚШ эса киберкосмос орқали, Халқаро атмо энергияси агентлигининг доимий  назорати остида бўлган юқорида  тилга олинган объектларга қилинган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Халқаро ҳамжамият ўрмон қоидаларига асосланган қонунчиликни қоралаши ва Эронни қонуний ҳуқуқларига эришишда қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

Эрон Ислом республикаси Атом Энергияси ташкилоти буюк Эрон халқини ишонтаридки, душманнинг ёвуз фитналарига қарамай, минглаб инқилобий ва ғайратли олим ва мутахассисларнинг сайъй-ҳаракатлари биан ядровий шаҳидлари қони эвазига бўлган бу илмий саноат ривожини тўхтатишга йўл қўйилмайди. Бу ташкилот олижаноб Эрон халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни , жумладан. қонуний чораларни ҳам ўз кун тартибига қўйди.