Дунёдаги энг тезкор ҳашарот Дракула чумолилари деб тан олинди
(last modified Fri, 21 Dec 2018 09:10:23 GMT )
декабр 21, 2018 14:10 Asia/Tashkent
  • Дунёдаги энг тезкор ҳашарот Дракула чумолилари деб тан олинди

Тропик ҳашарот Mystrium camillae чумолилари дунёдаги энг тезкор деб тан олинди. Чумолилар юқори жағини шақиллатиш тезлиги сониясига 90 миллисекундни ташкил қилади.

Mystrium camillae Жанубий-Шарқий Осиё ҳамда Австралияда яшайди. Асосан ер остида ҳамда дарахтлар ковагида ҳаёт кечиради. Ушбу чумолилар ўзини ҳимоя қилишда юқори жағларидан фойдаланиб, улар ёрдамида 0,5 миллисекундда рақибига зарба беради.

Чумолилар ўз личинкаларининг гемолинфаси билан озиқланса ҳам, линчикаларини нобуд қилмайди. Айнан шунинг учун, ушбу чумолилар Дракула-чумолилари деб ном олишган.

Mystrium camillae’нинг юқори жаҳлари қандай қилиб ишлашини аниқлаш учун, олимлар юқори частотали, секундига 480 минг кадр оладиган рентген камераларидан фойдаланган. Чумолиларнинг жағи 0,000015 секундда 320 километр тезликка эриша олади. Чумолининг юқори жағларининг кучи эса, шунчалик қаттиқки, ҳашаротнинг йўлидан чиққан ҳар қандай бошқа мавжудотни карахт аҳволга солиб қўяди.