Бир кунда пайдо бўлган эгизаклар 15 йил фарқ билан дунёга келди
АҚШда бир кунда пайдо бўлган уч жуфт эгизак 15 йил фарқ билан туғилди. Бу ҳақда New York Post хабар берди.
Алекс ва Курт Жонсон — эгизакларнинг тўнғичи — бундан 15 йил олдин туғилган, Маттиас ва Жеймс Гарднерлар бир йил аввал туғилган, энг кичик опа-сингиллар Элиана ва Ализа Хефнер олти ой олдин дунёга келди. Айтиш жоизки, улар 2002 йилда пайдо бўлган бир хил одамларнинг фарзандлари.
Уларнинг биологик онаси, 53 ёшли Мэри Жонсон 16 йил олдин экстракорпорал уруғлантириш йўли билан ҳомиладор бўлган. Мутахассислар ёрдамида улар кўплаб эмбрионларни олишга муваффақ бўлган. Икки нафар унга кўчириб ўтказилган, яна 12 музлатилганлари кейинчалик ҳомиладор бўлиш учун олиб қўйилган.
2009 йилда шифокорлар Жонсонни унинг муаммолари сабаб бошқа туғиш мумкинмаслиги тўғрисида огоҳлантирган. Ўшанда у эмбрионларини эмбрион донорлиги Миллий марказига дунёга келгач кўриш шарти билан топширган.
Уч оила доимий равишда суратларини алмашади. Кейинги ёз улар учрашиб, танишмоқчи.