Ашраф Ғанининг келгуси сайлов гуруҳида Дўстум учун ўрин йўқ
(last modified Mon, 24 Dec 2018 09:46:07 GMT )
декабр 24, 2018 14:46 Asia/Tashkent
  • Ашраф Ғанининг келгуси сайлов гуруҳида  Дўстум  учун ўрин йўқ

Афғонистон президенти Ашраф Ғани келгуси президентлик сайловлар гуруҳида ўзбек миллатига мансуб биринчи муовини- Абдуррашид Дўстум учун ўрин йўқлигини таъкидлади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ашраф Ғани ўз сўзларида келгуси сайловларда Дўстум ўрнида бошқа шахсни тайинлашини маълум қилди.

Яқинда генерал Абдурашид Дўстум ҳам  Афғонистон президентлик сайловларининг турли номзодлари билан мулоқот қилгани, аммо уларнинг ҳеч бири билан мамлакат президентининг биринчи ўринбосари масаласида келиша олмаганини айтганди.

У Афғонистондаги ўзбек миллатининг раҳбарлари ва пешволаридан  ўзлари назарга тутган миллатига мансуб шахсни президентлик сайловларида президентнинг биринчи муовини лавозимига таклиф қилишларини сўраганди.

Генерал Дўстум ўзбек миллатига мансуб номзоднинг мамлакат президентининг биринчи ўринбосари  лавозимига эришиши учун бор куч -қудратини ишга солишини эълон қилган.