Лавров: АҚШни танқид қилди
Россия ташқи ишлар вазири АҚШнинг режаларини ва ушбу режалардан фойдаланишни Американинг барбод бўлишини англатади
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, АҚШнинг қуролланиш пойгасига қаратилган сиёсати томонлар «ўта жиддий хатога йўл қўядиган» вазиятга олиб келиши мумкин.
Вазирнинг фикрига кўра, Қўшма Штатлар ўзининг «геосиёсий амбициялари»га «жуда кўп» эътибор қаратмоқда. Шунингдек, Лавровнинг сўзларига кўра, АҚШ ўз фойдасига қараб ўзгармаётган «глобал ҳақиқатларга» «мослаша олмаяпти». Шу боис, Америка томони ташқи сиёсатда «тажовузкорлик»ни афзал кўрмоқда, дея хулоса қилди ТИВ раҳбари.
«Куч воситаларига асосланган бундай можароли йўналиш муқаррар равишда глобал хавфсизлик архитектурасининг мувозанатсизлигига олиб келади, қуролланиш пойгасига хизмат қиади. Хато нархи ёки ўзаро тушунмовчилик ўта жиддий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган вазият ҳам юзага келиши эҳтимолдан йироқ эмас», - дея таъкидлаб ўтди Лавров.