Шошилинч! Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳи янги базаларни барпо этди
-
Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳи янги базаларни барпо этди
Афғонистон мудофаа вазирлиги қўмондони мамлакат шимолида ва шимолий шарқида ИШИД террорчилик гуруҳининг янги ҳарбий тайёргарлик базасининг хорижлик ҳарбийлар назорати остида барпо этилгани ҳақида хабар берди
Афғонистон мудофаа вазирлиги қўмондони мамлакат шимолида ва шимолий шарқида ИШИД террорчилик гуруҳининг янги ҳарбий тайёргарлик базасининг хорижлик ҳарбийлар назорати остида барпо этилгани ҳақида хабар берди.
Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон мудофаа вазирлиги қўмондони Алимуҳаммад Аҳмадзайнинг маълум қилишича, ИШИД террорчилик гуруҳи Тожикистон чегарасига яқин бўлган Бадахшон ва Тахоз вилоятида ҳамда Афғонистон шимолидаги Фарёб ва Жавзон вилоятида хориж ҳарбий кучлари томонидан ҳарбий тайёргарликдан ўтказилмоқда.
Афғонистон мудофаа вазирлиги қўмондони Афғонистон армиясининг мамлакат шимолидаги ИШИД террорчилик гуруҳи позициясига қарата амалга оширган ҳаво ҳужумига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу амалиётга қарамай ИШИД террорчилик гуруҳи ҳануз Афғонистон шимолида жойлашиб олган ва фаол ҳаракатларни амал оширмоқда.
Америка ва унинг иттифоқчилари 2001 йилда терроризмга қарши кураш баҳонасида Афғонистон юртига кириб жойлашиб олган эди.