Афғонистон президент сайлови кейинга қолдирилди
(last modified Wed, 26 Dec 2018 12:21:02 GMT )
декабр 26, 2018 17:21 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президент сайлови кейинга қолдирилди
    Афғонистон президент сайлови кейинга қолдирилди

Афғонистон сайлов комиссияси мамлакатда президент сайлови ўтказилиш муддатининг уч ойга орқага сурилгани ҳақида хабар берди

Исна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон сайлов комиссиясининг маълум қилишича, 2019 йил 20 апрелда Афғонистон президенти сайлови ўтказилиши белгиланган эди. Ушбу сайлов ўз муддатидан уч ойдан ўтиб кейин ўтказилиши режалаштирилди. 

Афғонистон президент сайловининг кейинги қолдирилишига сабаб этиб, мамлакатда президент сайлови номзодларини рўйхатга олиш жараёни секинлашгани боис қилиб кўрсатилмоқда. 

Бундан оддин ҳам Афғонистон сайлов комиссияси аъзоларидан бири бўлмиш Рафиуллоҳ Бидор ўз чиқишида, сайловнинг кейинги қолдирилишидан кўзланган мақсад сайлов ишларини шаффофлигини таъминлаш ва одилона ўтказилиши бўлиб, бунинг учун янада кўпроқ вақт ва иш талаб этилмоқда.