декабр 29, 2018 11:24 Asia/Tashkent
  • Мисрда сайёҳлар автобуси яқинида портлаш содир этилди
    Мисрда сайёҳлар автобуси яқинида портлаш содир этилди

Қоҳира яқинида сайёҳлар автобуси яқинида портлаш содир этилди

Миср пойтахти Қоҳира яқинида сайёҳлар автобуси яқинида портлаш содир этилди. Бунинг оқибатида 2 киши ҳаётдан кўз юмди, 12 киши жароҳатланди.

Маълум қилинишича, воқеа Гизадаги эҳромлар яқинида юз берган. Автобусда  вьетнамликлар бўлган. Шунингдек, экскурсовод ва мисрлик ҳайдовчи ҳам яраланган. 

Ирна ахборот агентлигининг хабарига кўра, автобус ҳаракатланаётган вақтда йўл четига яширилган қўлбола бомба ҳаракатга келтирилган.

Айни вақтда ҳеч қайси террорчилик ташкилоти ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган

Ёрлиқ