АҚШ Суриядан ҳарбийларини олиб чиқишни бошлади
Америкалик ҳарбийларнинг биринчи гуруҳи Сурия ҳудудини тарк этди
Маълум қилинишича, камида 50 нафар ҳарбий Сурияни зирҳланган автомобилларда тарк этиб, Ироққа йўл олган. Улар Хасека провинциясидаги базани тарк этишдан аввал қуроллар ва ўқ-дорилар омборхоналарини бўшатишган. Бу ҳақда Туркиядаги Ирна ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Агентлик маълумотига кўра, тўрт юз кв. м майдондаги омборхонадаги қурол-яроғлар курдларга етказилган. Хабар қилинишича, Сурия ҳудудида Американинг жами 18та ҳарбий объекти мавжуд.
Бундан аввалроқ Пентагондагилар Дональд Трампга Суриядаги қуролларни, жумладан зирҳли автомобиллар ҳамда танкларга қарши ракеталарни Сурия шимолидаги курдларга қолдириш бўйича таклиф киритиши маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик ҳарбийларга Сурияни тарк этишга буйруқ берганди.