Қирғизистонда улоқдан сўнг 1 млн долларга баҳоланган от ўлиб қолди (видео)
(last modified Sun, 30 Dec 2018 07:59:36 GMT )
декабр 30, 2018 12:59 Asia/Tashkent

Қирғизистоннинг Чуй вилояти, Манас қишлоғидаги ўтказилган улоқ мусобоқасида иштирокидан сўнг мамлакатдаги энг катта Барон лақабли от ўлди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Мусобақадан кейин Барон билан оломон орасидан ўтиб кетаётгандик. Бирдан у ерга қулаб, жон берди. Одамлар негадир мулланичақиришди. Ҳамма қайғуда эди, айримлар йиғлади ҳам. Барон Осиёдаги энг қиммат от эди. Унинг ўлимига нима сабаб бўлганини билмайман», — дейди отнинг эгаси Олмос Қўлдошев.

Қўлдошевга кўра, харидорлар жонивор учун миллион доллар тўлашга тайёр эди. Охирги маротаба унга икки кун аввал Баронни сотишни таклиф қилишган.

Вазни 920 килограмм бўлган Барон 2012 йилда Россиядан, Омскдан келтирилган, ўшанда жонивор 5 минг долларга харид қилинганди