Пентагон матбуот котиби ҳам истеъфо берди
(last modified Tue, 01 Jan 2019 06:50:00 GMT )
Январ 01, 2019 11:50 Asia/Tashkent
  • Пентагон матбуот котиби ҳам истеъфо берди
    Пентагон матбуот котиби ҳам истеъфо берди

Жеймс Мэттиснинг АҚШ мудофаа вазирлигидан истеъфо бериши ортидан, мазкур вазирлик матбуот котиби ҳам ўз лавозимидан истеъфор берди

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Жеймс Мэттиснинг АҚШ мудофаа вазирлигидан истеъфо бериши ортидан, мазкур вазирлик матбуот котиби Дана Вайт ҳам ҳам 2018 йилнинг сўнги кунида ўз лавозимидан истеъфор берди

Пентагоннинг амалдаги раҳбари Жеймс Мэттиснинг истеъфога кетишини 20 декабрда Трамп маълум қилган. Мэттиснинг истеъфога чиқиш ҳақидаги мурожаатида у бу қарорни президент билан қарашлари турлича бўлгани сабабли қабул қилаётгани маълум қилинган.

АҚШ мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Патрик Шанахан 2019 йил 1 январдан Пентагон раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи сифатида иш бошлайди. 

ОАВ бу истеъфони вазирнинг Дональд Трамп билан ҳарбийларни Сурия ва Афғонистондан ортга қайтариш ғояси бўйича ҳамфикр бўлмагани билан боғлади. Шу куни АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис истеъфога чиқди.

Ёрлиқ