Россия АҚШ собиқ ҳарбийсини алмаштириш нияти йўқ
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Рябковнинг маълум қилишича, Россия АҚШ собиқ ҳарбийси Пол Уиланни алмаштириш режаси йўқ
Интерфакс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Рябковнинг маълум қилишича, Россия АҚШ собиқ ҳарбийси Пол Уиланни алмаштириш режаси йўқ.
Жосусликда гумонланаётган америкалик Пол Николас Уилан Россия фуқаросидан давлат сири бўлган маълумотлар ёзилган ахборот ташувчи қурилмани олаётганида қўлга олинган.
Хабар қилинишича, Уилан ўн йилча аввал Россия фуқаролари кирадиган интернет ресурсларда рўйхатдан ўтган. Россия махсус хизматининг тахминига кўра, америкаликнинг Россиядаги айрим танишлари Америка махсус хизматлари томонидан ёллаш учун танлаб олинган.
Рус тилини яхши биладиган Уилан АҚШ денгиз пиёда қўшинларида хизмат қилган ва Ироқдаги жангларда қатнашган.Пол Николас Уилан 28 декабрь куни Москвада жосуслик билан шуғулланаётган вақтда қўлга олинган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.