Осиё Кубоги—2019. Бугун Австралия ва Сурия ўз иштирокини бошлайди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41955
6 январь, якшанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақасининг 1-тури доирасида 3 та беллашув бўлиб ўтади.
(last modified 2019-01-06T12:03:46+00:00 )
Январ 06, 2019 17:02 Asia/Tashkent
  • Осиё Кубоги—2019. Бугун Австралия ва Сурия ўз иштирокини бошлайди
    Осиё Кубоги—2019. Бугун Австралия ва Сурия ўз иштирокини бошлайди

6 январь, якшанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақасининг 1-тури доирасида 3 та беллашув бўлиб ўтади.

Хусусан, «А» гуруҳида 1-тур баҳслари якунланади. Таиланд терма жамоаси Ҳиндистон билан ҳисоб-китоб қиладиган ўйин 18:30 да бошланади. Гуруҳнинг илк ўйинида мезбон БАА терма жамоаси кеча Баҳрайн билан дуранг қайд этганди.

«B» гуруҳи вакиллари ҳам бугуннинг ўзида 1-тур учрашувларини ўтказади. Жумладан, Австралия терма жамоаси Иордания термаси билан курашга киришади. Беллашув 16:00 да бошланади.

Гуруҳнинг иккинчи учрашуви эса Сурия ҳамда Фаластин терма жамоалари ўртасида кечади. Ўйин 21:00 да бошланиши белгиланган.

Осиё Кубоги—2019

«А» гуруҳи, 1-тур

6 январь, якшанба

Таиланд—Ҳиндистон 18:30

«B» гуруҳи, 1-тур

Австралия—Иордания 16:00

Сурия—Фаластин 21:00