Нью-Йорк таймз: АҚШ шу кунгача Трампдан кўра номуносиб президентни кўрмаган
(last modified Sun, 06 Jan 2019 13:46:36 GMT )
Январ 06, 2019 18:46 Asia/Tashkent
  • Нью-Йорк таймз: АҚШ шу кунгача Трампдан кўра номуносиб президентни кўрмаган
    Нью-Йорк таймз: АҚШ шу кунгача Трампдан кўра номуносиб президентни кўрмаган

АҚШнинг Нью-Йорк таймз рўзномаси ўз мақоласида АҚШнинг ҳозирги президенти томонидан кўрилаётган кескин ҳаракатлар ва унинг ўз вазифасидан суиистеъмол қилишига ишора қилиб, уни тарих давомида энг ёмон АҚШ президенти дея атади. 

Америкада чоп этиладиган обрўли рўзнома ўз мақоласида АҚШнинг ҳозирги президенти томонидан кўрилаётган кескин ҳаракатлар ва унинг ўз вазифасидан суиистеъмол қилишига ишора қилиб, уни тарих давомида энг ёмон АҚШ президенти дея атади. 

Американинг Нью-Йорк таймз рўзномаси якшанба кунги сонида ёзишича, АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг иннаугруция маросимида қасамёд қабул қилганида, конституцияни ҳимоя қилиш энг муҳим устувор вазифа эканлигини қайд этган. 

Аммо, Трамп ҳар доим АҚШ конституциясини оёқ-ости қилиб келмоқда. Шунингдек ушбу рўзноманинг қайд этишича, Доналд Трамп ҳамиша ўз манфаатини АҚШ манфаатидан устун қўйиб келмоқда ва ўз лавозимидан ўзининг тижоратдаги мақсадларини амалга оширишда фойдаланмоқда ҳамда Америка халқига ёлғон ваъдаларни бериб уларни алдамоқда. 

Нью-Йорк тайзм рўзномасининг ёзишича, Трамп ушбу хато ва нотўғри олиб бораётган ишларидаги масъулиятни ўз зиммасига олмайди ва ўзига қарши бўлганларни аяб ўтирмасдан уларни зудлик билан эгаллаб турган вазифасидан бўшатади.