Амударё туманида яшовчи фуқаро "антиқа" ва "Ягона" автомобиль яратди (фото)
Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани Манғит шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Алишер Юлдашев эски «Запорожец» автомобилининг корпуси асосида янги автомобиль йиғди.
«Тико»нинг моторини, «Мазда»нинг ўриндиғини, «Малибу»нинг рули ва орқа фараларини, «Каптива»нинг олд қопламаси (облицовка)ни «Запорожец»нинг корпусига ўрнатиб, антиқа автомобил яратган ихтирочи-муаллиф унга «Ягона» деб ном қўйган.
Антиқа автомобиль яратиш ғояси бундан 4 йил аввал пайдо бўлган. Бир куни автомобиль йиғаётган пайтимда ёнимга қизчам (у вақтда 5-синфда эди) келиб, менга хушомад қилиб: «Дада, менга ҳам машина олиб беринг. Фақат у машина ҳеч кимда йўқ, ягона бўлсин» деди. Ғояни аслида қизим берган. Натижада, мана кўриб турибсиз, «Ягона» «марка»ли автомобиль дунёга келди.
Худо хоҳласа, келгуси йилда қизим мактабни тугатади. Ушбу антиқа автомобилни қизимга совға қилмоқчиман", - дейди А.Юлдашев.«Ягона» автомобили 3 йилда дунёга келган. Алишер Якубовнинг таъкидлашича, у маблағ топган пайтлари бозордан автомобилларнинг эҳтиёт қисмларини сотиб олиб юрган. Мазкур автомобиль учун 50 млн. сўмдан кўпроқ маблағ харажат қилган.Унинг ҳовлисида яна «Москвич 401» русумли эски автомашина ҳам бор экан. Бу автомашинани ҳам бир вақтлари сотиб олиб, унга қайта ишлов берган ва айни пайтда мотори яхши ҳолатда ишлаб турибди.Алишер Якубов келажакда шундай автомобиллардан музей ташкил қилишни ҳам ният қилмоқда.