Россия: АҚШнинг Қора денгизга кирган десант кемаси ҳаракати кузатув остида
(last modified Mon, 07 Jan 2019 13:38:46 GMT )
Январ 07, 2019 18:38 Asia/Tashkent
  • Россия: АҚШнинг Қора денгизга кирган десант кемаси ҳаракати кузатув остида
    Россия: АҚШнинг Қора денгизга кирган десант кемаси ҳаракати кузатув остида

Россия мудофаа вазирлиги: АҚШнинг Қора денгизга кирган десант кемаси ҳаракати кузатув остида

Қора денгиз флотининг қўриқчи кемаси Қора денгиз ҳудудидаги Америка десант кемаси ҳаракатини кузатиб турибди, деб маълум қилди Россия мудофаа вазирлиги.

Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Москва вақти билан соат 09:30ларда кема Руминиянинг «Констанца» портига кирган, дея маълум қилди РИА Новости. Унинг ҳаракатлари Россия Қора денгиз флотига қарашли «Питливий» қўриқлаш кемаси томонидан назорат қилинмоқда.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Олтинчи флоти 6 январь куни «Форт Макгенри» Қора денгизга жўнатилгани ҳақида хабар берди.

 «Форт Макгенри» ҳаво ёстиқчасида бешта десант катерини ёки LCM-6 туридаги 21та катерни олиб юриши мумкин ҳамда 500 дан ортиқ денгиз пиёда аскарни ташиш имкониятига эга.

Хабарда айтилишича, АҚШ ҲДКга қарашли кема 6 январь соат 21.00дан буён Қора денгиз ҳудудида бўлиб турибди. 

Ёрлиқ