19 ёшли ўсмир Германия сиёсий расмийларига қарши ҳакерлик ҳужумини амалга оширган
Германия полицияси Германиянинг турли шахслари ва сиёсий расмийларига қарши кенг миқёсли ҳакерлик ҳужумини амалга оширишда гумонланувчи сифатида қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Шпигел ҳафтаномасининг интернет тармоғи тарқатган хабарга кўра, Германия полицияси сешанба куни ўз баёнотида маълум қилишича, ушбу 19 ёшли ўспирин Франкфуртдаги ўз уйида қўлга олинган.
Германияда вазирлар маҳкамаси ва партиялар аъзолари, журналистлар, шунингдек, мамлакат канцлери Ангела Меркель ҳамда федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер хакерлик ҳужуми қурбонига айланди.
Мавжуд хабарларга кўра, ҳозирги вақтда хакерлар ўғирланган маълумотларнинг фақат бир қисмини интернетда жойлаштиришган. Мобил телефон рақамлари, шахсий электрон почта манзиллари, расмий ва хусусий ёзишмалар, махфий сўзлар, шахсий фотосуратлар ҳамда ҳужжатлар ўғирланган.
Ҳозирги вақтда мамлакатнинг барча асосий партиялари орасида жабрланганлар борлиги, фақат «Германия учун муқобил»да бу ҳолат кузатилмаётгани маълум.